МЕЪЁРДА КАЛАМУШЛАРДА БУЙРАК ВА УНИНГ НЕФРОНЛАРИНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ ВА МОРФОМЕТРИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Аннотация
Резюме. Ушбу тадқиқотда соғлом, меъёрий физиологик ҳолатдаги каламушларнинг буйраги ва унинг асосий структур-функционал бирлиги бўлган нефронларнинг морфологик ҳамда морфометрик кўрсаткичлари ўрганилди. Тадқиқотнинг мақсади каламуш буйраги тузилиши, гломерулалар, каналларчалар, строма, подоцитлар, Боуман капсуласи, проксимал ва дистал каналларнинг меъёрий микроморфологик параметрлари тўғрисида аниқ, илмий асосланган маълумотлар ишлаб чиқишдир. Морфогистологик текширувлар натижасида буйракнинг кортикал ва медуллар зоналарининг тўқима ташкилоти, гломеруляр аппаратнинг ўлчам кўрсаткичлари, Боуман бўшлиғи кенглиги, капилляр тутами диаметри, тубулалар кесим майдони ва эпителий қавати қалинлиги аниқланди. Морфометрик таҳлиллар гломерула диаметри, подоцит ядро диаметри, эпителиал ҳужайра баландлиги, каналларнинг ички бўшлиқ кенглиги ва буйрак строма улушининг нормал диапазонини белгилаш имконини берди. Ушбу тадқиқот натижалари тажрибавий моделларда патологик жараёнларни баҳолаш учун зарур бўлган меъёрий морфологик кўрсаткичларни аниқлаштиришга хизмат қилади ва келгусида нефрологик тадқиқотларда назорат (контрол) мезони сифатида қўлланиши мумкин. Калит сўзлар: буйрак, нефрон, гломерула, подоцит, Боуман капсуласи, проксимал канал, дистал канал, генле ҳалқаси, кортикал зона, медуллар зона, морфометрия, морфология, эпителий қавати, строма, капилляр тармоқ.
Ҳали таржима қилинмаган