Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ВИТИЛИГО ДАВОЛАШИДА NB-UVB (311 НМ) ФОТОТЕРАПИЯНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ КЛИНИК БАҲОЛАШ

Тошев Сухроб ЎктамовичСамарқанд давлат тиббиёт университети "Дерматовенерология ва косметология" кафедраси ассистенти. Ўзбекистон, Самарқанд шаҳри, Амир Темур кўчаси, 18-уй, Тел: +998 66 2330841 E-mail: [email protected]
ABI

Аннотация

ВИТИЛИГО ДАВОЛАШИДА NB-UVB (311 НМ) ФОТОТЕРАПИЯНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ КЛИНИК БАҲОЛАШ Тошев Сухроб Ўктамович [email protected] Самарқанд давлат тиббиёт университети "Дерматовенерология ва косметология" кафедраси ассистенти. Ўзбекистон, Самарқанд шаҳри, Амир Темур кўчаси, 18-уй, Тел: +998 66 2330841 E-mail: [email protected]. https://doi.org/10.5281/zenodo.18204350 АННОТАЦИЯ: Витилиго — меланоцитларнинг деструкцияси ёки функционал фаоллигининг сусайиши билан боғлиқ сурункали депигментацияли дерматоз бўлиб, аҳоли орасида 0,5–2,0 % ни ташкил этади. Касалликнинг кенг тарқалганлиги, даволаш самарадорлигининг чекланганлиги ҳамда беморлар ҳаёт сифатига салбий таъсири витилигода самарали ва хавфсиз терапевтик усулларни излаш зарурлигини белгилайди. Мақсад. Витилиго билан оғриган беморларда тор спектрли ультрабинафша B (NB-UVB, 311 нм) фототерапиянинг клиник самарадорлиги ва хавфсизлигини баҳолаш. Материаллар ва усуллар. Тадқиқотга 18–60 ёшдаги 56 нафар витилиго ташхиси қўйилган бемор киритилди. Барча беморларга 24 ҳафта давомида ҳафтасига 2–3 марта NB-UVB (311 нм) фототерапия ўтказилди. Даволаш самарадорлиги VASI шкаласи, репигментация даражаси (%), патологик ўчоқларнинг локализацияси ҳамда беморларнинг субъектив қониқиш кўрсаткичлари асосида баҳоланди. Статистик таҳлил Statistica 10.0 дастури ёрдамида амалга оширилди. Натижалар. 24 ҳафтадан сўнг беморларнинг 73,2 % ида клиник аҳамиятли репигментация қайд этилди. Ўртача репигментация даражаси 58,6 ± 12,4 % ни ташкил қилди. Энг юқори самара юз ва бўйин соҳаларида кузатилди (72,4 ± 10,1 %). VASI индекси 18,2 ± 4,6 дан 8,1 ± 3,2 гача ишончли пасайди (p < 0,01). Ножўя таъсирлар енгил ва қайтар характерга эга бўлди. Хулоса. NB-UVB (311 нм) фототерапия витилигода юқори самарадорликка эга, хавфсиз ва яхши кўтариладиган даволаш усули ҳисобланади. Ушбу усул, айниқса, касалликнинг эрта босқичларида ва нон-сегментар витилиго шаклларида клиник амалиётда кенг қўллаш учун тавсия этилиши мумкин. Калит сўзлар: витилиго, фототерапия, NB-UVB (311 нм), репигментация, VASI индекси, тор спектрли ультрабинафша нурланиши, нон-сегментар витилиго, дерматология.

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба