Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

БАЧАДОН БЎЙНИ ЭРОЗИЯСИ БЎЛГАН АЁЛЛАРДА УРЕАПЛАЗМА ИНФЕКЦИЯСИНИНГ КЛИНИК-ИММУНОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ

Мохичехра Икромжон кизи ХудайбаковаSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanФеруз Асатуллаевич ДаминовSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanЗебо Эркиновна ҚудратоваSamarkand State Medical University, Samarkand, Uzbekistan
ABI

Аннотация

Резюме. Репродуктив ёшдаги аёлларда урогенитал инфекциялар таркиби сезиларли ўзгаришга учради. Уреаплазмалар антиген тузилмалари юқори даражада ўзгарувчан бўлиб, иммун тизимига чидамли ва ҳужайра ичида узоқ яшайди, фагоцитоз ва Т-ҳужайралар фаоллигини бостиради. Натижада узоқ давом этадиган инфекция ва қин микрофлорасининг бузилиши юзага келади. Уларнинг жинсий йўл билан юқиши, эпителиал ҳужайраларда сақланиши эктопия ва бачадон бўйни патологияларида юқиш, доимий инфекция ва қайталанишга олиб келади. Туғиш ёшидаги аёлларда гинекологик касалликлар ривожланишида уреаплазманинг роли бўйича якдил фикр йўқлиги, иммун дисбаланс ва ситокин тизимидаги бузилишларни чуқур ўрганишни зарур қилади. Бу эса келажакда иммунотерапия самарадорлигини оширишга имкон яратади. Калит сўзлар: бачадон бўйни эрозияси (ББЭ), уреаплазма, иммунитет, ситокинлар, интерлейкин-1, интерлейкин-6.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба