Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ҚАНДЛИ ДИАБЕТДА ЛАБОРАТОР ДИАГНОСТИКАНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ

Шохида Шукуруллаевна БердияроваSamarkand State Medical University, Samarkand, Uzbekistan
Open MINDrepository2026
ABI

Аннотация

Резюме. Қандли диабет ҳозирги кунда дунё аҳолиси орасида энг кенг тарқалган сурункали эндокрин касалликлардан бири ҳисобланади. Унинг учраш частотаси йил сайин ортиб бораётгани, эрта асоратлар ривожланиши ҳамда меҳнат қобилиятининг пасайиши билан боғлиқлиги ушбу муаммони тиббиётнинг долзарб масалалари қаторига қўшади. Қандли диабетнинг самарали даволаниши ва асоратларининг олдини олиш, аввало, уни ўз вақтида ва аниқ ташхислашга боғлиқдир. Шу боис, лаборатор диагностиканинг замонавий тамойиллари касалликни эрта аниқлаш, гликемик назоратни баҳолаш ҳамда даволаш тактикасини тўғри белгилашда муҳим аҳамият касб этади. Калит сўзлар: Қандли диабет, лаборатор диагностика, гликемия, гликозилланган гемоглобин, HbA1c, инсулин, C-пептид, глюкоза, фруктозамин, глюкозага толерантлик тести, эндокринология, метаболизм, гликемик назорат

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба