Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИ ПРОФИЛАКТИКАСИДА ОЛИЙ ҲАМШИРАНИНГ РОЛИ

Дилафруз Бозоровна РажабоваBukhara State Medical Institute named after Abu Ali ibn Sino, Bukhara, UzbekistanМуниса Уйғун қизи ТолибоваAsian International University, Bukhara, Uzbekistan
Open MINDrepository2026
ABI

Аннотация

Резюме. Мазкур мақолада юрак-қон томир касалликлари профилактикасида олий ҳамширанинг ўрни ва аҳамияти ҳар томонлама таҳлил қилинади. Бугунги кунда юрак-қон томир касалликлари дунё бўйича ўлим ва ногиронликнинг асосий сабабларидан бири бўлиб, уларнинг олдини олишда тиббий хизмат кўрсатиш тизимида профилактик ёндашувларни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу жараёнда олий ҳамшира нафақат даволаш муассасасида, балки аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишда, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда ва хавф омилларини эрта аниқлашда етакчи мутахассис сифатида фаолият юритади. Аннотацияда юрак-қон томир касалликларининг асосий хавф омиллари - артериал гипертензия, дислипидемия, қандли диабет, семизлик, чекиш, камҳаракат турмуш тарзи ва сурункали стресс ҳолатлари таҳлил қилинади. Олий ҳамширанинг ушбу омилларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтиришга қаратилган профилактик чора-тадбирларни амалга оширишдаги роли ёритилади. Хусусан, артериал қон босимини мунтазам назорат қилиш, тана вазни ва тана массаси индексини баҳолаш, юрак уриши тезлиги ва глюкоза даражасини мониторинг қилиш, беморларга парҳез ва жисмоний фаоллик бўйича тавсиялар бериш ҳамда дори воситаларини тўғри қабул қилишни назорат қилиш олий ҳамширанинг кундалик амалий фаолиятининг муҳим йўналишлари сифатида кўрсатиб ўтилади. Калит сўзлар: юрак-қон томир касалликлари, профилактика, олий ҳамшира, соғлом турмуш тарзи, артериал гипертензия, хавф омиллари, бирламчи профилактика, иккиламчи профилактика, тиббий ҳамширалик парвариши, саломатликни мустаҳкамлаш.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба