КЕЛОИД ЧАНДИҚЛАРИНИ ДАВОЛАШДА ЛАЗЕР ЁРДАМИДА ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ УСУЛИНИ АХАМИЯТИ (LASER-ASSISTED DRUG DELIVERY)
Аннотация
Резюме. Келоид чандиқлар рецидивларнинг юқори частотаси ва анъанавий даволаш усулларининг чекланган самарадорлиги туфайли долзарб клиник муаммо бўлиб қолмоқда, бу кўп жиҳатдан дори воситаларининг зич чандиқ тўқималарига етарли даражада етказиб берилмаслиги билан боғлиқ. Тадқиқотнинг мақсади CО2-лазер ва 5-фторуратсилни laser-assisted drug delivery (LADD) усулида биргаликда қўллашнинг клиник самарадорлигини баҳолашдан иборат. Келоид чандиқлари бўлган 30 нафар бемор текширувдан ўтказилди, улар икки гуруҳга бўлинди: комбинацияланган терапия (CО2-лазер + 5-ФУ) ва CО2-лазер билан монотерапия. Комбинацияланган усул монотерапия билан солиштирганда чандиқ қалинлигининг яққолроқ камайишини, ВСС кўрсаткичининг сезиларли даражада пасайишини ва субъектив белгиларнинг регрессиясини таъминлаши аниқланди (p<0,05). Олинган маълумотлар 5-фторуратсилни лазер ёрдамида етказиб беришнинг юқори самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатади ва ушбу усулни клиник амалиётга жорий этишнинг мақсадга мувофиқлигини асослайди. Калит сўзлар. Келоид чандиқлар, CO2 лазери, дори воситаларини лазер ёрдамида етказиб бериш, 5-фторуратсил (5-ФУ).
Ҳали таржима қилинмаган