АЁЛЛАРДА СУРУНКАЛИ ЭНДОМЕТРИТ САБАБЛИ ЧАНОҚ ОҒРИҚЛАРИ
Аннотация
Резюме. Сурункали эндометрит (СЭ) — эндометрийнинг доимий яллиғланиши бўлиб, кўпинча олигосимптоматик кечади, аммо чаноқ оғриқлари, бепуштлик ва такрорий ҳомиладорлик йўқотишлари билан бевосита боғлиқ. Ушбу мақолада СЭ ва чаноқ оғриқлари ўртасидаги патогенетик боғлиқлик, айниқса эндометриоз билан ассотсиацияланган ҳолатларда, 2020–2026 йиллардаги илмий маълумотлар асосида таҳлил қилинди. Тадқиқотлар СЭ эндометриозли аёлларнинг тахминан 60% ида учраб, оғриқ синдромини кучайтиришини кўрсатади. СЭ нинг чаноқ оғриқларига таъсири яллиғланиш медиаторлари (ИЛ-6, ТНФ-α, НГФ), иммун дисрегуляция, микробиота дисбиози ва гормонал ўзгаришлар билан боғлиқ эканлиги аниқланди. Антибиотик терапия оғриқни 75–90% гача камайтиради, бироқ такрорий ҳолатлар эндометриоз ва аденомиоз билан боғлиқ бўлиб, қўшимча даволашни талаб этади. Натижалар СЭ скринингини клиник амалиётга жорий этиш зарурлигини асослайди ва индивидуал, мултидисиплинар ёндашув аёллар ҳаёт сифати ҳамда репродуктив натижаларни СЭзиларли яхшилашини кўрсатади. Калит сўзлар: сурункали эндометрит, чаноқ оғриқлари, эндометриоз, аденомиоз, иммун дисрегуляция, микробиота дисбиози, пласма ҳужайралари, гистопатология, антибиотик даволаш, бепуштлик, CД138 маркерлари, гистероскопия, ИЛ-6, ТНФ-α, НГФ.
Ҳали таржима қилинмаган