ЭНДОКРИН КАСАЛЛИКЛАРДА ХАВОТИРЛИ-АФФЕКТИВ СПЕКТР БУЗИЛИШЛАРИНИНГ КЛИНИК НАМОЁН БЎЛИШИ ВА ПСИХОТЕРАПЕВТИК КОРРЕКЦИЯ ИМКОНИЯТЛАРИ
Аннотация
Резюме. Мазкур тадқиқот эндокрин касалликлар, хусусан қалқонсимон без фаолияти бузилишлари билан оғриган беморларда хавотирли-аффектив ва хавотирли-фобик бузилишларнинг клиник намоён бўлиш хусусиятлари ҳамда уларни психотерапевтик коррекция қилиш имкониятларини ўрганишга бағишланган. Тадқиқот Самарқанд вилояти Эндокринология диспансерида гипотиреоз ташхиси қўйилган 80 нафар бемор иштирокида ўтказилди. Беморлар тасодифий усулда икки гуруҳга ажратилиб, асосий гуруҳда базис даволаш фонида когнитив-бихевиорал психотерапия, таққослаш гуруҳида эса рационал психотерапия қўлланилди. Психоэмоционал ҳолат HADS шкаласи ва AP-экспресс сўровномаси ёрдамида баҳоланди. Олинган натижалар ҳар иккала гуруҳда ҳам ижобий динамикани кўрсатган бўлса-да, когнитив-бихевиорал психотерапия хавотир, депрессия ва фобик аломатларни камайтиришда нисбатан юқори самарадорликка эга экани аниқланди. Тадқиқот натижалари эндокрин касалликларни комплекс даволашда психотерапевтик ёндашувларни қўллашнинг аҳамиятини тасдиқлайди. Калит сўзлар: эндокрин касалликлар, гипотиреоз, тиреоид гормонлар, хавотирли-аффектив бузилишлар, хавотирли-фобик бузилишлар, когнитив-бихевиорал психотерапия, рационал психотерапия, психокоррекция.
Ҳали таржима қилинмаган