Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ҚОРИН ДEВОРИНИНГ КАТТА ДEФEКТЛАРИ БЎЛГАН БEМОРЛАРДА ХИРУРГИК ТАКТИКА

К.У. ГазиевBukhara State Medical Institute named after Abu Ali ibn Sino, Bukhara, Uzbekistan
Open MINDrepository2026
ABI

Аннотация

Резюме. Қорин деворининг гигант дефектлари бўлган беморларда хирургик тактика танлаш замонавий герниологияда мураккаб муаммо ҳисобланади. Ушбу тадқиқотнинг мақсади қорин деворининг гигант дефектлари бўлган беморларда операциядан олдинги адаптив тайёргарлик усулларини қўллашнинг самарадорлиги ва зарурлигини, шунингдек оператив аралашув усулини танлашни баҳолашдан иборат эди. Тадқиқот гуруҳларида операциядан кейинги асоратлар даражаси операциядан кейинги қорин ичи босими кўрсаткичлари билан операциядан олдинги даврда адаптив усуллар ёрдамида шакллантирилган беморларнинг қорин ичи гипертензиясига индивидуал мослашув чегараси ўртасидаги нисбатга ишончли даражада боғлиқ бўлди. Қорин деворининг гигант дефектлари бўлган беморлар қорин ичи босимини самарали назорат қилишга ва операциядан олдинги адаптив тайёргарлик усулларини ўтказишга муҳтож бўлиб, бу операциядан кейинги асоратлар даражасини ишончли равишда камайтиришга имкон берди. Калит сўзлар: қорин девори дефектлари, қорин ичи гипертензияси, операциядан олдинги тайёргарлик усуллари.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба