Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ПРЕЭКЛАМПСИЯНИ ЭРТА ТАШХИСЛАШ ЛАБОРАТОР МЕТОДЛАРИ

Шахризода Улугбековна АтоеваSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanШохина Улугбековна УлугбековаSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanЗебо Эркиновна ҚудратоваSamarkand State Medical University, Samarkand, Uzbekistan
ABI

Аннотация

Резюме. Ушбу мақолада преэклампсияни эрта ташхислашда қўлланиладиган лаборатор методларнинг аҳамияти ёритилган. Преэклампсия ҳомиладорлик даврида учрайдиган, артериал гипертензия ва кўп органли дисфункция билан кечувчи оғир патологик ҳолат ҳисобланади. Касалликни эрта аниқлашда сийдикда оқсилни аниқлаш, қоннинг умумий ва биокимёвий таҳлиллари, жигар ва буйрак фаолияти кўрсаткичлари муҳим диагностик аҳамиятга эга. Шунингдек, эндотелиал дисфункция ва плацентар функцияни акс эттирувчи биомаркерлар NOS3, PlGF, sFlt-1, sEng ҳамда NOS3, sFlt-1/PlGF нисбати преэклампсияни клиник белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлаш имконини беради. Лаборатор кўрсаткичларни комплекс баҳолаш преэклампсияни эрта ташхислаш, касаллик оғирлигини баҳолаш ва она ҳамда ҳомила асоратларини камайтиришда муҳим ўрин тутади. Калит сўзлар: преэклампсия, эрта ташхис, лаборатор методлар, эндотелиал дисфункция, биомаркерлар, PlGF, sFlt-1, ҳомиладорлик.

Ҳали таржима қилинмаган

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба