ЎПКА САРАТОНИДА ИММУНОГИСТОКИМЁВИЙ МАРКЕРЛАРНИНГ (TTF-1, p40, PD-L1) ДИАГНОСТИК РОЛИ
Аннотация
Резюме. Ўпка саратонининг турли хил гистологик вариантларини фарқлашда TTF-1, p40 ва PD-L1 иммуногистокимёвий маркерларининг диагностик қийматини баҳолаш ва мақсадли терапияни танлашда уларнинг аҳамиятини аниқлаш мухим хисобланади. 2023–2026 йилларда ўпка саратони ташхиси қўйилган 45 та бемор (27 эркак, 18 аёл, ўртача ёш 62,3±8,7 йил) маълумотлари ретроспектив таҳлил қилинди. Барча ҳолатларда TTF-1, p40 ва PD-L1 иммуногистокимёвий бўяш амалга оширилди. Натижалар гистологик типлар ва клиник параметрлар билан корреляция қилинди. Аденокарцинома 26 та (57,8%), скуамоз ҳужайрали карцинома 14 та (31,1%), кичик ҳужайрали карцинома 3 та (6,7%) ва катта ҳужайрали карцинома 2 та (4,4%) ҳолатни ташкил этди. TTF-1 аденокарциномаларда 92,3% (24/26), скуамоз ҳужайрали карциномаларда 0% (0/14) позитив бўлди. p40 скуамоз ҳужайрали карциномаларда 100% (14/14), аденокарциномаларда 3,8% (1/26) ижобий натижа кўрсатди. PD-L1 ≥50% экспрессияси 15 та беморда (33,3%) аниқланди. Сезувчанлик ва спецификлик: TTF-1 аденокарцинома учун 92,3% ва 94,7%; p40 скуамоз ҳужайрали карцинома учун 100% ва 96,8%. TTF-1 ва p40 маркерларининг биргаликда қўлланилиши ўпка саратони гистологик типларини аниқ фарқлаш имконини беради. PD-L1 экспрессияси иммунотерапия учун беморларни танлашда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу маркерлар комбинацияси персоналлаштирилган даволаш стратегиясини ишлаб чиқишда асосий восита ҳисобланади. Калит сўзлар: ўпка саратони, иммуногистокимё, TTF-1, p40, PD-L1, аденокарцинома, скуамоз ҳужайрали карцинома, мақсадли терапия
Ҳали таржима қилинмаган