ТЕМИР ТАНҚИСЛИГИ МАВЖУД ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАРДА ИЧАК ДИСБИОЗИ ДИАГНОСТИК МЕЗОНЛАРИНИ КОПРОГРАММА ТАҲЛИЛИ ЁРДАМИДА ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ВА ПРОГНОЗЛАШ
Аннотация
Резюме. Ушбу мақолада ҳомиладорлик давридаги темир танқислиги анемияси (ТТА) ва ичак микробиотаси ҳолати ўртасидаги боғлиқлик копрограмма кўрсаткичлари асосида таҳлил қилинган. Ҳозирги вақтда ичак дисбиозини аниқлашда қиммат молекуляр-генетик усуллар кенг тарғиб қилинса-да, уларнинг амалий соғлиқни сақлаш тизимида оммавий қўлланилиши чекланган. Мақоланинг мақсади копрограмма таҳлилининг физик-кимёвий ва микроскопик кўрсаткичлари асосида дисбиозни прогнозлаш мезонларини оптималлаштиришдир. Мақолада копрограмма натижалари орқали ичакдаги ферментатив бузилишларни аниқлаш ва бу орқали темир препаратларининг сўрилиш самарадорлигини олдиндан баҳолаш имкониятлари ёритилган. Хулоса қилиб айтганда, копрограмма таҳлилини оптималлаштирилган мезонлар асосида талқин қилиш ҳомиладор аёлларда дисбиозни эрта аниқлашнинг иқтисодий жиҳатдан энг ҳамёнбоп ва самарали усули ҳисобланади. Калит сўзлар: ҳомиладорлик, темир танқислиги, ичак дисбиози, копрограмма, диагностика.
Ҳали таржима қилинмаган