ПРОФЕССИОНАЛ ФУТБОЛЧИЛАРДА ТИЗЗА БЎҒИМИ ЖАРОҲАТЛАРИДАН КЕЙИН РИВОЖЛАНАДИГАН АСОРАТЛАР ВА УЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН ЎТКАЗИЛАДИГАН РЕАБИЛИТАЦИОН ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Аннотация
Резюме. Ушбу мақолада профессионал футболчиларда тизза бўғими жароҳатларидан кейин ривожланадиган асоратлар, уларнинг клиник ва функционал аҳамияти ҳамда уларни олдини олишда қўлланиладиган реабилитация чора-тадбирларининг самарадорлиги таҳлил қилинди. Тадқиқотда тизза бўғими жароҳатлари (олд крестсимон боғлам шикастланиши, мениск жароҳатлари ва боғлам аппарати бузилишлари) кузатилган футболчиларнинг функционал ҳолати ўрганилди. Реабилитация жараёнида терапевтик жисмоний машқлар, физиотерапия, спорт массажи, кинезиотерапия ва замонавий тикланиш усуллари қўлланилди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, комплекс реабилитация дастурини қўллаш натижасида оғриқ синдроми 60–70 % гача камайди, бўғим ҳаракатчанлиги сезиларли даражада яхшиланди ва мушак кучи тикланди. Шунингдек, функционал тестлар натижаларига кўра спортчиларнинг жисмоний иш қобилияти ва ҳаракат координацияси яхшилангани кузатилди. Аниқланишича, реабилитация жараёнини нотўғри ташкил этиш ҳолатларида хроник оғриқ, мушак атрофияси, бўғим беқарорлиги ва посттравматик остеоартроз каби асоратлар ривожланиши мумкин. Комплекс ва индивидуал ёндашувга асосланган реабилитация дастурлари ушбу асоратларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Олинган натижалар профессионал футболчиларда тизза бўғими жароҳатларидан кейин тикланиш жараёнини оптималлаштириш ва қайта жароҳатланиш хавфини камайтиришда илмий асосланган ёндашувларни қўллаш зарурлигини кўрсатади. Калит сўзлар: тизза бўғими, футболчилар, жароҳат, асоратлар, реабилитация, ACL, физиотерапия, тикланиш
Ҳали таржима қилинмаган