Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

СОН СУЯГИ БОШЧАСИНИНГ АВАСКУЛЯР НЕКРОЗИ БЎЙИЧА АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ

М.А. СаидовNational Medical Center, Tashkent, UzbekistanАсвар Асадоллах РошанNational Medical Center, Tashkent, UzbekistanСултонбек Холикжон угли ХасанбоевNational Medical Center, Tashkent, Uzbekistan
ABI

Аннотация

Резюме. Сон суяги бошчасининг аваскуляр некрози (ССБАН) ортопедия ва травматологияда кенг тарқалган, кўп омилли ва клиник жиҳатдан аҳамиятли касалликлардан бири ҳисобланади. Адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, ушбу патологиянинг ривожланишида қон таъминотининг бузилиши, метаболик ўзгаришлар, гормонал дисбаланс ва ташқи хавф омиллари муҳим роль ўйнайди. Замонавий тадқиқотларда генетик омиллар, айниқса метаболик генлар полиморфизми, остеогенез ва суяк ремоделланишига таъсир кўрсатиши таъкидланган. Эрта босқичларда клиник белгилarning кам ифодаланиши ташхис қўйишни қийинлаштиради, шунинг учун магнит-резонанс томография асосий диагностика усули ҳисобланади. Даволашда консерватив ва хирургик ёндашувлар қўлланилади, бироқ сўнгги йилларда персоналлаштирилган терапия ва биорегенератив технологияларга катта эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга, ССБАН ривожланишини олдини олишда хавф омилларини эрта аниқлаш ва уларни назорат қилиш муҳим аҳамиятга эга. Калит сўзлар: сон суяги бошчаси, ССБАН, хирургик даволаш

Ҳали таржима қилинмаган

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба