МЕТАБОЛИК СИНДРОМ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА СУРУНКАЛИ БУЙРАК КАСАЛЛИГИНИНГ ЭРТА БОСҚИЧЛАРИНИ АНИҚЛАШДА ЦИСТАТИН-C, НГАЛ ВА МИКРОАЛБУМИНУРИЯ МАРКЕРЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ДИАГНОСТИК АҲАМИЯТИ
Аннотация
Резюме. Мақсад – метаболик синдром (МС) фонида сурункали буйрак касаллиги (СБК) нинг эрта босқичларини аниқлашда систатин-C, нейтрофил желатиназага ассотсиатсияланган липокалин (НГАЛ) ва микроалбуминурия (МАУ) маркерларининг қиёсий диагностик самарадорлигини баҳолаш. Материал ва усуллар: Тадқиқотга 2023–2025 йилларда Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази нефрология бўлимида кузатувга олинган 18–65 ёшдаги 150 нафар шахс жалб этилди: I гуруҳ – МС ва СБК (Г3а–Г3б) мавжуд 55 бемор, II гуруҳ – фақат МС мавжуд 50 бемор, III гуруҳ (назорат) – 50 соғлом кўнгилли. Барча текширувчиларда қон зардобида систатин-C (иммунонефелометрия), НГАЛ (ЕЛИСА), креатинин (ензимавий), сийдикда албумин/креатинин нисбати (АКН) аниқланди, ГФР CКД-ЭПИ (систатин-C асосида) формуласи билан ҳисобланди. Натижалар: I гуруҳда систатин-C 1,92±0,28 мг/л, НГАЛ 168,4±24,6 нг/мл, МАУ 94,3±15,7 мг/л бўлди (барчаси назоратга нисбатан п<0,001). РОC таҳлилида систатин-C энг юқори АУC=0,93 коʻрсатди; НГАЛ АУC=0,89, МАУ АУC=0,86 ташкил этди. Учала маркерни бирлаштирган комбинатсиялашган модел АУC=0,96 га етди. Хулоса: Цистатин-C МС фонида СБК ни эрта аниқлашда энг ишончли якка маркер бўлиб, учта маркернинг интегратсияси диагностик аниқликни янада оширади. Калит сўзлар: метаболик синдром, сурункали буйрак касаллиги, цистатин-C, НГАЛ, микроалбуминурия, гломеруляр филтратсия тезлиги, РОC таҳлил, диагностик маркерлар.
Ҳали таржима қилинмаган