ГЕМОДИАЛИЗДАГИ БОЛАЛАРДА ОҒИЗ БЎШЛИҒИ МУҲИТИ ВА СЎЛАК КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ СТОМАТОЛОГИК ҲОЛАТГА ТАЪСИРИ (АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ)
Аннотация
Резюме. Мазкур мақолада гемодиализ муолажаси олаётган болаларда оғиз бўшлиғи муҳити ва сўлак кўрсаткичларининг стоматологик ҳолатга таъсири бўйича замонавий илмий адабиётлар таҳлили келтирилган. Сурункали буйрак етишмовчилиги фонида кузатиладиган метаболик ва иммунологик бузилишлар сўлак безлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, сўлак ажралиши камайиши, унинг буферлик қобилияти пасайиши ва биокимёвий таркибининг ўзгаришига олиб келади. Бу ўзгаришлар оғиз бўшлиғи муҳитининг бузилишига, микробиоценоз дисбалансига ва тиш қаттиқ тўқималари резистентлигининг пасайишига сабаб бўлади. Адабиётлар таҳлили натижалари гемодиализдаги болаларда сўлак кўрсаткичлари ва стоматологик касалликлар ўртасида узвий боғлиқлик мавжудлигини кўрсатади ҳамда комплекс диагностик ва даволаш ёндашувларини ишлаб чиқиш зарурлигини асослайди. Калит сўзлар: сўлак, оғиз бўшлиғи муҳити, гемодиализ, сурункали буйрак етишмовчилиги, болалар стоматологияси, pH, буферлик қобилияти, сўлак секрецияси, микробиоценоз
Ҳали таржима қилинмаган