ЧУҚУР КУЙИШЛАРДА ЖАРРОҲЛИК ТАКТИКАСИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ: КЛИНИК-ИНСТРУМЕНТАЛ ЁНДАШУВ
Аннотация
Резюме. Ушбу мақолада чуқур термик куйишлар билан оғриган беморларда жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш масалалари клиник ва инструментал баҳолаш асосида ўрганилди. Тадқиқот Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали базасида амалга оширилди. Аниқланишича, чуқур куйишлар организмда оғир системали ўзгаришлар, жумладан гемодинамик бузилишлар, метаболик дисбаланс ва инфекцион асоратлар ривожланиши билан кечади. Некротик тўқималарнинг узоқ сақланиши патологик жараённи оғирлаштирувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.Тадқиқот натижаларига кўра, некротик тўқималарни эрта бартараф этишга асосланган фаол жарроҳлик тактикаси қўлланилиши яра жараёнини тезлаштириш, интоксикация даражасини камайтириш ва беморларнинг умумий ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.Шунингдек, ушбу ёндашув асоратлар частотасини камайтириш, даволаш муддатини қисқартириш ва клиник натижаларни яхшилаш имконини беради. Чуқур куйишларда клиник ва инструментал кўрсаткичларни комплекс баҳолаш асосида даволаш тактикасини танлаш юқори самарадорликни таъминлайди. Калит сўзлар: чуқур куйиш, куйиш касаллиги, жарроҳлик тактикаси, некрэктомия, яра жараёни, гемодинамика, интенсив терапия, интоксикация, регенерация, асоратлар
Ҳали таржима қилинмаган