ГАСТРОДУОДЕНАЛ ЯРА ҚОН КЕТИШЛАРИ РЕЦИДИВИНИ ЭРТА БАШОРАТ ҚИЛИШДА ХАВФ ОМИЛЛАРИ ВА ДИАГНОСТИК ЁНДАШУВЛАРНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
Аннотация
Резюме.Ушбу илмий тадқиқотда гастродуоденал ярали қон кетишларнинг такрорланиш хавфини баҳолаш ва башорат қилишда Rockall шкаласининг самарадорлиги ўрганилди. 121 нафар бемор мисолида ўтказилган таҳлиллар натижасида шкаланинг 7 баллик чегаравий нуқтаси қон кетиш хавфини прогноз қилишда юқори сезувчанлик (98,7%) ва ўзига хослик (95%) билан ажралиб тургани аниқланди. Тадқиқотда қон кетиш манбаси, яра ўлчами ва локализацияси, Форрест классификацияси, гемодинамик кўрсаткичлар, лаборатор таҳлиллар ва ҳамроҳ касалликлар таҳлил қилинди. Rockall шкаласи бўйича юқори балл тўплаган беморларга гибрид жарроҳлик тактикаси (эндоскопик назорат ва лапароскопик гемостаз) таклиф этилади. Калит сўзлар: гастродуоденал яра, қон кетиш, Rockall шкаласи, прогноз, гемостаз, эндоскопия, лапароскопия.
Ҳали таржима қилинмаган