ГАСТРОДУОДЕНАЛ ҚОН КЕТИШЛАРДА КЛИНИКО-ПРОГНОСТИК БАҲОЛАШ АСОСИДА ЖАРРОҲЛИК ТАКТИКАСИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
Аннотация
Резюме. Ушбу илмий ишда гастродуоденал ярадан қон кетиш (ГДЯК) ҳолатларини жарроҳлик йўли билан даволашдаги замонавий тактик ва техник ёндашувларнинг аҳамияти ва самарадорлиги таҳлил қилинган. ГДЯК қорин бўшлиғи шошилинч жарроҳлигидаги жиддий муаммолардан бири бўлиб, беморларнинг ўлими юқори даражада сақланиб қолмоқда. Тахминан 20–25% ҳолларда бирламчи эндоскопик усуллар билан қон кетишни тўхтатишга эришилмайди ва жарроҳлик аралашуви талаб этилади.Ваготомия каби органни сақлайдиган усуллар ГДК (гастродуоденал қон кетишлар)ни самарали даволашда асосий ўринни эгаллайди. Эндоскопик ва мини-инвазив аралашувларнинг клиник амалиётда кенг қўлланиши жарроҳлик кўрсатмаларини аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.Тадқиқот натижаларига кўра, замонавий технологик ёндашувлар ва органни сақловчи операциялар қон кетишни самарали тўхтатиш, асоратларни камайтириш ва беморларнинг яшаш прогнозини яхшилашда муҳим омил ҳисобланади. Калит сўзлар: гастродуоденал яра, қон кетиш, Rockall шкаласи, прогноз, гемостаз, эндоскопия, лапароскопия
Ҳали таржима қилинмаган