ИММУНОДЕПРЕССАНТЛАР ТАЪСИРИДА БЕМОРЛАРДА АЪЗОЛАР ВА ТИЗИМЛАРНИНГ КЛИНИК-МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИ
Аннотация
Резюме. Иммунодепрессантлар замонавий клиник тиббиётда трансплантат рад этилишини олдини олиш, аутоиммун ва яллиғланиш касалликларини назорат қилиш, айрим онкологик ва гематологик ҳолатларда патологик иммун фаолликни сусайтириш мақсадида кенг қўлланилади. Ушбу дори воситалари клиник жиҳатдан муҳим терапевтик самара берса-да, уларнинг организмга таъсири фақат иммун жавобни пасайтириш билан чекланмайди. Иммунодепрессив терапия шароитида лимфоид органлар, суяк кўмиги, буйрак, жигар, ошқозон-ичак тизими, тери, шиллиқ қаватлар ва микроциркулятор тузилмаларда турли даражадаги морфо-функционал ўзгаришлар шаклланади. Мазкур мақолада глюкокортикоидлар, циклофосфамид, такролимус, циклоспорин, азатиоприн, микофенолат мофетил, метотрексат ва mTOR ингибиторларининг аъзолар ва тизимларга таъсири клиник, морфологик ҳамда иммунологик нуқтаи назардан таҳлил қилинди. Айниқса, иммунодепрессантлар таъсирида талоқда юзага келадиган оқ пульпа атрофияси, лимфоид фолликулалар редукцияси, периартериоляр лимфоид қинларнинг кичрайиши, герминатив марказлар инволюцияси, қизил пульпада макрофаглар фаоллашуви ва иммуногистокимёвий маркерлар ўзгариши алоҳида илмий аҳамиятга эга экани кўрсатилди. Калит сўзлар: иммунодепрессантлар, талоқ, морфология, иммунология, лимфоид атрофия, циклофосфамид.
Ҳали таржима қилинмаган