МОДЕЛЛАШТИРИЛГАН РЕВМАТОИД АРТРИТ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН КАЛАМУШЛАРДА ҚУЛОҚ ОЛДИ СЎЛАК БЕЗИ ҲУЖАЙРАЛАРИНИНГ ПРОЛИФЕРАТИВ ФАОЛЛИГИ
Аннотация
Резюме. Бўғимдан ташқари кўринишлар ревматоид артритда муҳим тадқиқот объекти ҳисобланади. Ki-67 пролиферация маркерининг экспрессия даражасини аниқлаш ревматоид артритда овқат ҳазм қилиш аъзоларидаги миқдорий ва сифат ўзгаришларини баҳолашнинг самарали усули ҳисобланади. Барча ўрганилган намуналарда Ki-67 экспрессияси даражаси 32,04% дан 38,19% гача ўзгариб турди, бу ҳужайра пролиферациясининг ошганлигини кўрсатади. Моделлаштирилган ревматоид артритда қулоқ олди безида Ki-67 нинг юқори экспрессияси ўсмани агрессив ёки ноагрессив деб аниқ таснифлаш имконини бермайди, аммо ревматоид артрит каби яллиғланиш жараёнларига хос бўлган ҳужайра цикли фаоллиги ва пролиферацияни акс эттириши мумкин. Олинган маълумотлар тажрибада чақирилган ревматоид артритли зотсиз оқ каламушлар қулоқ олди безининг пролифератив фаоллигини тасдиқлайди. Калит сўзлар: Қулоқ олди сўлак бези; Зотсиз оқ каламушлар; Пролифератив фаоллик; Ki-67 маркери; Иммуногистокимё.
Ҳали таржима қилинмаган