МЕЪДА САРАТОНИНИНГ КЕЧИККАН БОСҚИЧИ: КЛИНИК-ПАТОЛОГИК МУҲОКАМА ВА КЛИНИК ҲОЛАТЛАР ТАҚДИМОТИ
Аннотация
Резюме. Меъда саратони дунё миқёсида юқори учраш частотаси ва ўлим кўрсаткичи билан тавсифланувчи онкологик касалликлардан бири ҳисобланади. Айниқса, ёшларда учрайдиган диффуз ва узуксимон ҳужайрали шакллари агрессив клиник кечиши, эрта метастазланиши ва паст яшовчанлик кўрсаткичлари билан ажралиб туради. Ушбу мақолада меъда саратонининг гистологик турлари ва уларнинг беморлар яшовчанлигига таъсири таҳлил қилинган. Натижалар шуни кўрсатдики, узуксимон ҳужайрали саротон агрессив кечиш ва қисқа яшовчанлик билан характерланиб, умумий яшовчанлик медианаси 10–12 ойни ташкил қилди. Аденокарциномада эса иммунотерапия ва химиотерапия комбинацияси фонида нисбатан яхши клиник жавоб кузатилиб, умумий яшовчанлик 22 ойга етди. Шунингдек, PD-L1 юқори экспрессияси иммунотерапия самарадорлиги ва яшовчанлик кўрсаткичларининг ошиши билан боғлиқ экани қайд этилди. Хулоса қилиб айтганда, меъда саратонининг гистологик тури, ўсманинг морфологик хусусиятлари ва иммуногистокимёвий маркерлар экспрессияси прогноз ва даволаш натижаларига сезиларли таъсир кўрсатади. Меъда саратонини эрта ташхислаш, молекуляр-генетик маркерларни баҳолаш ҳамда индивидуаллаштирилган даволаш усулларини қўллаш беморлар яшовчанлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Калит сўзлар: узуксимон хужайрали карцинома, меъда саратони, helicobacter pylori, паллиатив химиотерапия.
Ҳали таржима қилинмаган