СУРУНКАЛИ ЮРАК ЕТИШМОВЧИЛИГИ (СЮЕ) БОР БЕМОРЛАРНИНГ ҲАЁТ СИФАТИ ВА ЧАРЛСОН ИНДЕКСИНИ БАҲОЛАШ ОРҚАЛИ КЕЛИБ ЧИҚИШИ МУМКИН БЎЛГАН АСОРАТЛАРНИ БАШОРАТЛАШ
Аннотация
Резюме. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) ҳозирги кунда дунё миқёсида энг кенг тарқалган ва инсон саломатлиги ҳамда ҳаёт сифатини кескин пасайтирадиган касалликлардан бири ҳисобланади. Турли манбаларга кўра, СЮЕ билан боғлиқ ҳолатлар катталар аҳолисининг 1,5–2% ни ташкил этади, 65 ёшдан катта шахслар орасида эса бу кўрсаткич 10% гача етади. Юрак-қон томир касалликлари сони ортиб бориши, аҳолининг қариши ва метаболик синдром, қандли диабет, семизлик ҳамда артериал гипертензия каби коморбид патологияларнинг кўпайиши СЮЕ тарқалиш суръатини янада тезлаштирмоқда. Калит сўзлар: сурункали юрак етишмовчилиги, Чарлсон индекси, коморбид патологиялар, Мареев шкаласи.
Ҳали таржима қилинмаган