Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ГЕРИАТРИК НЕВРОЛОГИЯДА КОГНИТИВ БУЗИЛИШЛАР, ДЕЛИРИЙ ВА ПОЛИПРАГМАЗИЯ: ЗАМОНАВИЙ ҚАРАШЛАР ВА КЛИНИК АҲАМИЯТИ

Сохиба Зиядуллоевна ХакимоваSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanНаргиза Шухратовна МузаффароваSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanКамола Зафаровна АбдуллаеваSamarkand State Medical University, Samarkand, UzbekistanКувончбек Бегимкул угли ХалимовSamarkand State Medical University, Samarkand, Uzbekistan
ABI

Аннотация

Резюме. Дунё аҳолиси қариши шароитида гериатрик синдромлар неврологиянинг энг долзарб муаммоларидан бирига айланмоқда. Турли эпидемиологик тадқиқотларга кўра, 70 ёшдан ошган аҳолининг тахминан 16% қисмида енгил когнитив бузилишлар аниқланади, ушбу ҳолат кейинчалик деменция ривожланишининг муҳим хавф омили ҳисобланади. Госпитализация қилинган кекса беморларда когнитив бузилишлар тарқалиши турли популяцияларда 10–85% гача етиши мумкин. Делирий эса кекса ёшдаги стационар беморларнинг энг кўп учрайдиган нейропсихиатрия синдромларидан бири бўлиб, унинг тарқалиши 22–50% оралиғида қайд этилган. Делирий мавжудлиги деменция ривожланиш хавфини 3 бараварга оширади ҳамда бир йиллик ўлим кўрсаткичини 15–30% га кўпайтириши мумкин. Полипрагмазия, яъни бир вақтнинг ўзида кўп сонли дори воситаларини қабул қилиш, кекса беморларнинг 50% дан ортиғида учрайди ва делирий ҳамда когнитив пасайишнинг мустақил хавф омили ҳисобланади. Айрим тадқиқотларда полипрагмазия мавжуд беморларда делирий частотаси 69% ни ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич полипрагмазиясиз беморларга нисбатан 2 баробар юқори экани аниқланган. Замонавий маълумотларга кўра, когнитив бузилишлар, делирий ва полипрагмазия ўзаро боғлиқ бўлиб, улар кекса ёшдаги беморларда функционал мустақилликнинг пасайиши, госпитализация муддатининг узайиши, ногиронлик ва ўлим хавфининг ортишига олиб келади. Шу боис мазкур синдромларни эрта ташхислаш, когнитив скринингни кенг жорий этиш ва дори терапиясини оптималлаштириш гериатрик неврологиянинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Калит сўзлар: гериатрик неврология, когнитив бузилишлар, делирий, полипрагмазия, деменция, енгил когнитив бузилиш, кекса ёш, нейродегенератив касалликлар.

Ҳали таржима қилинмаган

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба