Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ТУРЛИ ХИЛ ПАТОЛОГИК СУЯК СИНИШЛАРИДА СУЯК ТЎҚИМАСИ МОРФОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

ABI

Аннотация

Умуман олганда суяк синишлари мураккаб ва қийин даволанадиган жаррохлик патология бўлганлиги сабабли уларни самарали даволаш учун патологик жараёнда кечадиган ўзгаришларни батафсил билиш жуда мухимдир. Қатор муаллифлар суяги синган беморларда қоннинг зардобида биокимёвий ўзгаришлар динамикаси битиш фазалари алмашинишдан дарак беради ва суяк қадоғи хосил бўлиши ва қайта қурилиши билан бевосита боғлиқ деб таъқидлайдилар. Аммо бу маълумотлар етарлича эмас ва бизлар ўз тадқиқотларимизда суяк синишида кечадиган патологик ўзгаришларни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик. Суяк синиши шикастланиш оқибатида суяк бутунлигининг бузилиши. Суяк синиши травматик ва патологик турларга бўлинади. Травматик суяк синиши соғлом суякка тўсатдан кучли механик куч таъсир этиши натижасида рўй беради. Патологик суяк синиши эса бирор касаллик (масалан, суяк сили, суяк ўсмаси, остеомиелит, остеопороз ва ҳ. к.) оқибатида мўрт бўлиб қолган суякка кучсиз ташқи таъсир туфайли юз беради.

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба