Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

СУРУНКАЛИ ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ТИЗИМИ КАСАЛЛИКЛАРИ МАВЖУД ТУМАНДА ЯШОВЧИ БЕМОРЛАРНИНГ ДАВОЛАНИШГА МОЙИЛЛИКЛАРИНИ ЎРГАНИШ (Самарқанд вилояти мисолида)

Жасур Ризаевт.ф.д., профессор, 1Самарқанд Давлат Тиббиёт Университети РекториАбдугаффор Гадаевт.ф.д., профессор, Тошкент Давлат Тиббиёт УниверситетиШоира Хусиноват.ф.н., доцент, Самарқанд Давлат Тиббиёт Университети
ABI

Аннотация

Мақолада гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, сурункали юрак етишмовчилиги, бронхиал астма, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари бўйича Самарқанд вилояти мисолида туман марказида яшовчи ахолида даволанишга бўлган мойиллик ўрганилган. Ушбу кўрсатгич жахонда кенг қўлланиладиган Мориски-Грин сўровномаси ёрдамида баҳоланди. Беморнинг даволанишга бўлган паст мойиллиги, кўрсатмаларга риоя қилмаслик сабаблари кўрсатилган, улар беморга ҳамда шифокор ва бемор ўртасидаги муносабатларнинг етарли эмаслиги билан бевосита боғлиқ. Сурункали касалликларни муваффақиятли бошқариш нафақат самарали тиббий давони, балки беморнинг даволаниш жараёнида фаол иштирокини ҳам талаб қилади. Юқумли бўлмаган сурункали касалликларни даволаш самарадорлигини белгиловчи асосий омилларидан бири даволанишга бўлган мойиллик ҳисобланади. Ушбу кўрсатгични яхшилаш беморларнинг хаёт сифати, шифохонага ётишлар сони ва давомийлиги, сарфланадиган сарф харажатлар ҳамда ўлим кўрсатгичларини камайтиришга ёрдам беради.

Мавзулар

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба