2012-2021 ЙИЛЛАРДА САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ ҲОДИСАЛАРИ ТУФАЙЛИ S00-S09-БОШ ЖАРОҲАТЛАР РУКНИ ЖАРОҲАТЛАРИ
Аннотация
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2011 йил 24 октябрдаги 4-МБ-сон қарорига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 12- декабрдаги чиқарган 19 -сонли буйруғига асосан тузилган Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг идоравий статистика ҳисоботи (19-SSV shakli) таҳлиллари, халқаро касалликлар таснифи ХКТ-10га мансуб бўлган, XIX-синф яъни ташқи сабаблар таъсирининг жароҳатлари, заҳарланишлар ва айрим бошка окибатлари синфининг, Самарқанд вилоятида S00-S09 - бош жароҳатлари рукнига кирувчи жароҳатланишларнинг 2012-2021 йиллардаги умумий жароҳатланишлари, ҳамда 18 ёш ва ундан катта ёшдаги, 15-17 ёшли ўсмир болалар ва 0-14 ёшли болаларнинг йўл транспорт ҳодисаларидан жароҳатланишларининг ўртача абсолют ва нисбий кўрсаткичлари келтирилган.