Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ХАРБИЙ ХИЗМАТГА ЧАҚИРИЛУВЧИЛАРНИ КОМПЛЕКС ТИББИЙ КЎРИК НАТИЖАЛАРИ ВА ХИЗМАТГА ЯРОҚЛИЛИК ТОИФАЛАРИ: КЎПТАРМОҚЛИ КОМИССИЯ ТАЖРИБАСИ (РЕТРОСПЕКТИВ ТАҲЛИЛ).

Жасурбек МашариповУрганч давлат тиббиёт институти. РШТЁИАМ Хоразм филиалиМардон ОллабергановУрганч давлат тиббиёт институти. РШТЁИАМ Хоразм филиалиРасулбек КаримовУрганч давлат тиббиёт институти. РШТЁИАМ Хоразм филиали
ABI

Аннотация

Ушбу мақолада ҳарбий хизматга чақирилувчиларининг тиббий кўрик натижалари таҳлил қилиниб, кўптармоқли тиббий комиссиялар хулосалари асосида хизматга яроқлилик даражалари ўрганилди. Олинган натижаларга кўра, «чегараланган яроқли» ва «яроқсиз» тоифалар асосан кўз, ЛОР ва стоматологик патологиялар ҳамда руҳий-асаб ва суяк-мушак тизими касалликлари билан боғлиқ экани аниқланди. Рентгенологик топилмалар кўп ҳолларда қўшимча текширув ёки даволанишни талаб этган ҳолда «кечиктириш» қарорларига сабаб бўлди. Мавзунинг долзарблиги шундаки, ёшлар саломатлиги мамлакат мудофаа салоҳиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади, профилактик чора-тадбирлар эса хизматга яроқли кадрлар улушини оширишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Кўриш, ЛОР ва стоматологик касалликларнинг олдини олиш, руҳий соғлиқни баҳолаш ва суяк-мушак тизими бузилишларини эрта коррекция қилиш ёшларнинг хизматга лаёқатини яхшилаш имконини беради.

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба