Асосий контентга ўтиш
AkademIndex

Маҳсулотлар

Ишлаб чиқувчилар учун

AkademBaseЭкотизим учун очиқ API
Мақола

ПАХТАНИ ЙИРИК ИФЛОСЛИКЛАРДАН ТОЗАЛОВЧИ МАҲАЛЛИЙ ТОЗАЛАГИЧЛАР БЎЙИЧА ИЗЛАНИШЛАР

Shuxratov Sharof ShuxratovichSulaymonov R. ShTolali ekinlar ilmiy-tadqiqot instituti professori, t.f.d
ABI

Аннотация

Пахтани майда ва асосан йирик ифлосликлардан тозаловчи УХК агрегатида ишлаб чиқаришда пахтанинг Наманган-77 селекцияли I ва III нав 2- синфида олиб борилган тадқиқот ишларида агрегатдан сўнг тозаланган пахта таркибидан йирик ифлосликлар бўлган ғўза чўпи, гули, барги ва чанғолоқни тўлиқ ажралмаганлиги аниқланди. Бунда агрегатнинг тозалаш самарадорлиги навлар бўйича ўртача 70,3 % ва 73,6 % ни ташкил этиб, техник тавсифидаги тозалаш самарадорлигига қараганда ўртача 5,0 (абс)% га ва 6,4 (абс) % га кам эканлигини кўрсатди. Тозаланган пахта аррали жинда жинланиб, сўнгра 2ВПМ русумли икки барабанли тода тозалагичда тозаланганда толадаги нуқсондор тола ва ифлос аралашмаларнинг массавий улуши навлар бўйича 2,16 % ва 3,57 % га тенг бўлди. Ишлаб чиқарилган толанинг сифат кўрсаткичи эса давлат стандарти O'zDst 632:2010 бўйича I ва III нав "Яхши" синфни ташкил этиб, юқори навли пахтадан "Олий" синфга мансуб толани ишлаб чиқарилмаганлиги аниқланди. Бунга асосий сабаблардан бири агрегатдаги йирик ифлосликлардан тозаловчи секциялардаги аррачали барабанлар билан улар атрофига жойлаштирилган колосникли панжаралардаги колосниклар конструкциясининг камчилигидан эканлиги ўрганилди.

Идентификаторлар

Иқтибослар ва манбалар

0 та иқтибос0 та фойдаланилган манба