ТУРЛИ ПАТОЛОГИК ҲОЛАТЛАРДА ҚИЗИЛЎНГАЧДАГИ МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАР
Аннотация
Резюме. Бугунги кунда қизилўнгач касалликлари муаммоси кенг тарқалганлиги билан долзарб ҳисобланади. Айрим муаллифлар маълумотларига кўра, биргина Гастроезофагеал рефлюкс касаллиги катталар орасида 20-40% гача учрайди. Ва бу ўз ўрнида бир қанча ёндош касалликларни ўзи билан олиб келади, жумладан Barret қизилўнгачи касаллиги гастроезофагеал рефлюкс касаллиги (ГЕРК) билан оғриган беморларнинг 10-20% ҳолларда, айниқса тез-тез зўрайишлар ва узоқ давом етувчи (5 йилдан ортиқ) рефлюкс анамнези мавжуд бўлганда ривожланади. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасида қизилўнгач ракининг гистологик тузилишида ясси ҳужайрали рак устунлик қилиб, у барча ҳолатларнинг тахминан 80 % дан ортиғини ташкил этади, аденокарсинома еса 20 % га яқин ҳолларда учрайди. Ушбу мақолада биз ГЕРК ва у билан коморбид келувчи бир қанча касалликлар фонида шу жумладан эрозив–ярали езофагит, Barret қизилўнгачи , қизилўнгачнинг хавфли ўсма касалликлари, бронхиал астма касаллиги ва обструктив уйқу апное, гипопное синдромларида қизилўнгач шиллиқ қаватида кузатиладиган морфологик ўзгаришларни атрофлича таҳлил қилинган. Калит сўзлар: Қизилўнгач, морфология, Гастроезофагеал рефлюкс, Barret қизилўнгачи, аденокарсинома
Ҳали таржима қилинмаган