Ўқитишнинг сифати ва таълим-тарбия самарадорлигини оширишда инновацион характерга эга бўлган инновацион дарс шаклларидан фойдаланиш
Annotatsiya
Кишилик тарихий тараққиётининг барча даврларида ўйин субъект фаолиятининг шаклланиши ва ривожланиш жараёнида энг биринчи ва муҳим тури сифатида тан олинган. Бинобарин, шахс фаолиятининг муҳим турлари – меҳнат, ўқиш билан бирга ўйин ҳам унинг шаклланланиши ва ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Ўйинлар воситасида катта авлод томонидан тўпланган ҳаётий тажриба, ўзлаштирилган билим, турмуш тарзи ва ижтимоий муносабат асослари, маданий қадриятлар ёш авлодга изчил узатиб келинган. Замонавий шароитда талабаларнинг ўқув-билиш фаолликларини кучайтириш, ўқитиш сифатини ошириш ва самарадорлигини яхшилаш мақсадида инновацион характерга эга таълим шаклларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда амалий ўйинлар, муаммоли ўқитиш, интерфаол таълим, модул-кредит тизими, масофали ўқитиш, blended learning (аралаш ўқитиш) ва маҳорат дарслари таълимнинг инновацион шакллари сифатида эътироф этилмоқда [1]. Мазкур мақолада таълимнинг инновацион характерга эга бўлган ушбу шакллари тўғрисида сўз юритилган. Уларнинг мазмун-моҳияти ва таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти ҳақида фикрлар баён этилган.
Hali tarjima qilinmagan