Ноаниқ олмошларнинг гап қурилмасини тадқиқ этишда фойдаланилган лингвистик методлар
Litsenziya: cc-by
Annotatsiya
Ҳозирги замон тилшунослигида гап қурилмасини дистрибутив таҳлили, бевосита иштирокчиларга ажратиш методи, трансформация, субституция, компонентларга ва синтаксемаларга ажратиб таҳлил қилиш методлари, гап қурилмасининг синтактик таҳлили борасидаги ўзбек ва жаҳон тилшунослигидаги олимларнинг лингвистик методлари ўрганилган. Синтаксемаларни аниқлашда таҳлил қилинётган гапдан ташқари, бошқа гапдаги бир хил синтактик ўринда келган элементларнинг функционал мақоми ҳам қиёсланади. Гап қурилмасини таҳлил қилишда синтаксемаларга ажратиб таҳлил қилиш жараёнини, шунингдек, синтаксемаларнинг систем муносабатларини ва уларнинг вариантларини ажратиш турли тизимли тилларда ноаниқ олмошли гапларни қиёсий тадқиқ қилиш асосий база сифатида хизмат қилади.
Hali tarjima qilinmagan