УГЛЕРОД САҚЛОВЧИ САНОАТ ЧИҚИНДИЛАРИНИ ТЕРМИК ФАОЛЛАШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЎРГАНИШ
Annotatsiya
Ҳозирги вақтда жахонда саноат тармоқларининг жадал ривожланиши ва аҳоли сонининг ортиши табиий ва оқова сувларининг чиқиндилар билан ифлосланиш даражасининг ортишига сабаб бўлмоқда. Атроф муҳитни чиқиндилардан зарарсизлантиришда адсорбция жараёнларини қўллаш соҳалари кенгайиши бу борада табиий хом ашёлар ва саноат чиқиндилари асосида арзон самарадор адсорбентларни олиш муаммоларини асослашни талаб қилади. Бугунги кунда илмийтехник адабиётларда адсорбентлар тайёрлаш, уларни фаоллаш ва модификациялаш билан боғлиқ бўлган маълумотлар кенг ёритилган бўлсада, селектив юқори адсорбцион хусусиятга эга бўлган самарадор, нисбатан арзон адсорбентларни маҳаллий хом ашёлардан олиш технологиясини яратиш зарур.
Hali tarjima qilinmagan