Asosiy kontentga oʻtish
Maqola

УЗИШ СПОРТ ТУРИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН БОЛАЛАРДА КАРДИОРЕСПИРАТОР ТИЗИМНИНГ ЁШ ВА ЖИНСГА БОҒЛИҚ ХУСУСИЯТЛАРИ

МАВЛЯНОВА Зилола ФархадовнаАБДУСАЛОМОВА Мафтуна АкбаровнаСамарқанд Давлат тиббиёт институтиУРИНОВ Мансур УмуркуловичСамарқанд Давлат тиббиёт институтиМАХМУДОВ Сардор МамашарифовичСамарқанд Давлат тиббиёт институти
ABI

Annotatsiya

Мақсад. Cузиш спорт тури билан шуғулланаётган болаларда кардиореспиратор тизимнинг ёш ва жинсга боғлиқ хусусиятлари ўрганилди. \nУсуллари. Тадқиқот ўтказиш мақсадида 20 нафар 10 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар олинди. \nҚўйилган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги тадқиқот усулларидан фойдаланилди: соматоскопия, кенг қамровли антропометрик текширув ва функционал синамалар (Мартине-Кушлевский, Штанге, Генче, клино ва ортостатик). \nОлинган натижалар. Олинган маълумотлар таҳлили ёш сузувчиларнинг кардио респиратор тизимининг функционал ҳолати имкониятларини баҳолаш имконини берди. Тадқиқотнинг муҳим натижаларидан бири сифатида текширилаётган спортчиларнинг кардиореспиратор тизими функционал ҳолати даражасининг ижобий динамикаси олинди. Хулоса. Ёш сузувчиларнинг юрак-нафас олиш тизимининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда нафас синамаларини қўллаш нафас олиш тизимининг заҳирасини кенгайтиради, организмнинг аэроб ва анаэроб ва мослашиш имкониятларини оширади.

Hali tarjima qilinmagan

Mavzular

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba