Банкда қимматликларни сақлаш шартномасининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда якка тартибдаги банк сейфини тақдим этиш шартномаси ноанъанавий банк хизматлари сифатида
Annotatsiya
Банклар молиявий хизматлардан ташқари қимматликларни омонат сақлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш ёки якка тартибдаги банк сейфини мулк ижараси (аренда)га бериш ҳуқуқига эга. Шунингдек, банклар молиявий хизматлар кўрсатиш ҳамда рухсат этилган бошқа фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳар қандай битимларни тузиши мумкин. Ноанъанавий банк хизматлари молиявий тусдаги банк хизматлари каби сезиларли даражада кенг тарқалмаган, бироқ бугунги кунда банклар ўртасида рақобат кучайиши, янги мижозлар қидириш, инновацион банк хизматларини жорий этиш орқали ушбу турдаги хизматлар миқдорининг ҳам ўсиши кузатилмоқда. Мақолада омонат сақлаш шартномаси ва қимматбаҳо ашёларни банкда сақлаш шартномаси конструкциялари қиёсий таҳлил қилиниб, қимматликларни банкда сақлаш ва якка тартибдаги банк сейфини тақдим этиш ҳақидаги шартномаларнинг ноанъанавий банк хизматлари ҳамда омонат сақлаш шартномасининг махсус тури сифатида ўзига хос жиҳатлари, уларнинг мақсади тадқиқ қилинган, бу борада таклифлар ишлаб чиқилган.
Hali tarjima qilinmagan