Республикамизда иқтисодиёт соҳа ва тармоқларининг инвестицион жозибадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари
Annotatsiya
Мақолада инвестицион қўйилмалар бутун бир макро-иқтисодий тизимнинг ижтимоий-иқтисодий ривож-ланишига таъсир этувчи асосий омиллардан бири экан-лигига эътибор қаратилган. Иқтисодиётни модерниза-циялаш шароитида инвестицион ривожланишнинг амалий механизмини шакллантириш жараёни мураккаблашувига нафақат алоҳида ҳудудлар, соҳа ва тармоқлар фаолиятини ҳар томонлама баҳолаш имконининг мавжуд эмаслиги, балки самарали инвестицион сиёсатни шакллантириш жараёнида мавжуд номутаносибликлар ҳам таъсир этиши ёритилган. Шу аснода турли усулларни қўллаш орқали ҳудудлар ривожланишини нисбатан тенг даражада ушлаб туриш имконияти юзага келади. Шу билан бирга, амалда давлатнинг ҳудудий сиёсатининг амалга оширилиши муҳим ҳисобланиб, у, хусусан, бир тармоқ ичида, лекин турли ҳудудий тузилмалар ўртасида инвестицион жараён-ларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида миллий ижтимоий стандартларни шакллантиришга имкон бериши керак.
Hali tarjima qilinmagan