Талабаларининг илмий-тадқиқот олиб боришни шакллантиришда инновацион технологиялар
Annotatsiya
Мазкур мақолада талабаларнинг тадқиқотчилик кўникмаларига эга бўлиши давр талаби эканлиги асосланган. “Илмий тадқиқот” тушунчаси мазмуни тадқиқот манбаларида қайд этилган айрим таърифлар келтирилган. Янги билимлар ва назарияларни аниқлаш жараёни, ҳар қандай жараённинг назарий билимлар асосида ўрганилиши кенг ёритилган. Мақолада талабаларни илмий фаолиятга йўналтириш бўйича мутахассислик бўйича чуқур билим эгаллаши, танқидий ва таҳлилий фикрлаши (воқеа-ҳодисалар моҳиятини сабаб ва оқибат диалектикаси асосида тушуниши), ностандарт, креатив мулоҳаза юритиши, соҳага оид муаммо ва муаммоли вазиятларни англаши, амалий муаммолардан илмий муаммоларни шакллантириши, керакли манбаларни қидириб топиши, топилган манбаларни қайта ишлаши, ўзлаштирилган билимни янгича тақдим эта олиши, илмий тадқиқот олиб боришдан мақсадга эга бўлиши, талабаларда масъулият ва меҳнацтсварликни тарғиб қилиш, тартиблилик, вақтдан унумли фойдаланиш, мақсадга эришишда қатъиятлилик бўйича таклиф ва тавсиялар ҳамда илмий тадқиқотга йўналтириш масалалари ёритилган.
Hali tarjima qilinmagan