Asosiy kontentga oʻtish
Maqola

Портал гипертензия сабабли ошқозон ва қизилўнгач варикоз кенгайган веналаридан қон кетишини болаларда даволаш усуллари

Чўлпаной Муҳаммаджоновна АбдувалиеваК.м.н., доцент, кафедра детской хирургии, Андижанский государственный медицинский институт, Андижан, УзбекистанШукрулло Кучкарович ХалиловАссистент, кафедра детской хирургии, Андижанский государственный медицинский институт, Андижан, Узбекистан
2022ru
Ochiq kirishOlmos

Litsenziya: cc-by

ABI

Annotatsiya

Болаларда портал гипертензия синдроми ва қизилўнгач-меъда қон кетиши учун малакали тиббий ёрдам кўрсатишнинг самарадорлиги ўз вақтида ташҳис қўйиш, зарур ҳолларда уни вақтида якунлаш, қон кетишини тўхтатиш ва тегишли жарроҳлик даволаш усулларига боғлиқ. Aммо қон кетишининг дастлабки белгилари пайдо бўлган кундан 1-2 кун ўтгач касалхонага ётқизилганида натижа асосан қон кетишини тўхтатиш учун ишлатиладиган усуллар, жигар ва кўп аъзолар етишмовчилигининг патогенетик мослиги билан белгиланади. Қизилўнгачнинг ва ошқозоннинг томирларидан портал гипертензия ва қон кетиш синдромини даволаш: дори терапияси, Блэкморе зондини ўрнатиш, эндоскопик лигатуралаш ва склеротерапия, зарурат туғилганда жарроҳлик даволаш каби терапевтик ва профилактика чораларини ўз ичига олади. Ўз вақтида ташҳис қўйиш касалликни компенсацияланган ва компенсацияланмаган босқичда аниқлашга имкон беради, бу даволанишни сезиларли даражада осонлаштиради ва ўлим хавфини камайтиради.

Hali tarjima qilinmagan

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar