Жиноий ҳаракатсизлик ижтимоий хавфли Хулқ-атворнинг шакли сифасида: унинг ҳуқуқий табиати, мезонлари ва белгилари
Litsenziya: cc-by
Annotatsiya
Мазкур мақолада тадқиқ этишнинг мантиқийлик, индукция, дедукция, тизимлилик, мантиқий-юридик, қиёсий-ҳуқуқий методларидан кенг фойдаланилган. Жумладан, биринчи навбатда жиноий ҳаракатсизлик ижтимоий хавфли хулқ-атворнинг нафаол шакли эканлиги батафсил баён қилинган. Жиноят ҳуқуқида ижтимоий хавфли ҳаракатсизликнинг объектив ва субъектив мезонларининг ўзаро муносабати, шунингдек, у тўғрисидаги олимларнинг илмий қарашлари, тадқиқотлари, улар ўртасидаги ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлар ҳақида атрофлича баён қилинган. Шунингдек, ижтимоий хавфли хулқ-атворнинг суст шакли сифатида жиноий ҳаракатсизликнинг ҳуқуқий табиати, мезонлари унинг белгилари билан қиёсий таҳлил қилиниб, улардаги муаммоли жиҳатлар аниқланди ва кетма-кет тавсифлаб берилди. Ушбу мақолада асосий эътибор жиноий хулқ-атворнинг суст шакли сифатида ижтимоий хавфли ҳаракатсизликка қаратилган бўлиб, унинг мезонлари ва белгилари инструментал ва қиёсий таҳлил қилинган. Мазкур белгининг асосий шартлари ва мезонлари аниқланиб, уларнинг назарий ва амалий ечимлари ўрнатилган ва топилган. Шу билан бирга, жиноят ҳуқуқи доктринаси ва унда мавжуд илмий тадқиқотлар таҳлил этилиб, бу борада асосли назарий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Hali tarjima qilinmagan