Олий малакали мутахассисларнинг таянч компетенцияларининг функционал конвергенцияси: ижтимоий фалсафий ёндашув
Litsenziya: cc-by
Annotatsiya
Мақолада олий таълим тизимида таянч маънавий-ахлоқий компетенцияларни ривожлантиришнинг ижтимоий фалсафий масалалари, истиқболлари масаласи муҳокама қилинади. Шунингдек, таянч маънавий-ахлоқий компетенциялар миллий кадрларнинг касбий маънавий сифати эканлиги таъкидланади. Замонавий жамият эҳтиёжларига жавоб берадиган олий таълим тизимидаги кадрларнинг таянч (маънавий-ахлоқий ва касбий компетенцияларига конвергент ёндашув зарурлиги қайд этилган. Маҳаллий ва хорижий муаллифларнинг бу борадаги фикрлари умумлаштирилиб қиёсий таҳлил қилинган. Янги Ўзбекистон олий таълим тизимида мутахассис кадрлар тайёрлашда таянч маънавий-ахлоқий компетенцияларнинг беқиёс ўрни кўрсатиб ўтилган.
Hali tarjima qilinmagan