Бириктирувчи тўқима дисплазияли болалар ва ўсмирларда стоматологик ва неврологик ёрдамни такомиллаштириш
Litsenziya: cc-by-nc-nd
Annotatsiya
Мақолада бириктирувчи тўқима дисплазияси (БТД) мавжуд болаларда стоматологик касалликларнинг, жумладан пародонт касалликларининг кечиши тавсифи, ўзига хослиги, даволашда махсус ёндошув тўғрисида фикрлар ёритилган. 10 ёшдан 38 ёшгача бўлган 138 шахсда ўсмир ва катталар орасида олиб борилган стоматологик, клиник-лаборатор, биокимёвий, гениологик ва функционал текширишлар натижаларида юз-жағ соҳасидаги клиник-функционал, морфологик ва суяк таркибидаги тизимли ўзгаришлар баҳоланиб, оғиз бўшлиғи тўқима ва аъзоларидаги салбий ўзгаришларда дисплазия жараёнинг ўрни курсатилган, ҳамда стоматолог мутахассислар билан невропатолог, психиатр ва генетик мутахассисларнинг биргаликдаги касбий ҳаракати натижасидагина самарали даволашга эришиш мумкинлиги исботланган.
Hali tarjima qilinmagan