Asosiy kontentga oʻtish
Maqola

Ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг объектив белгилари таҳлилига оид айрим мулоҳазалар

Фарҳод МардановМустақил изланувчи, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси
2023ru
Ochiq kirishOlmos

Litsenziya: cc-by

ABI

Annotatsiya

Мақолада муаллиф томонидан ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг объектив белгилари таҳлилига оид айрим мулоҳазалар баён қилинган. Шунингдек, муаллиф таъкидлашича бугунги кунда ер ва ундан фойдаланиш стратегик аҳамият касб этади. Шундай бўлса-да, бозор иқтисодиёти шароитида мулкчиликнинг турли хил шакллари асосида хўжалик фаолиятини юритаётган субъектлар, мансабдор шахс ва фуқаролар томонидан миллий бойлигимиз бўлган ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш тартибини бузиш ҳолатлари амалиётда кўплаб учраб турибди. Бунга тегишли қонунчиликдаги бўшлиқлар, мавжуд қонунчиликни ҳаётга татбиқ этиш механизмининг шаклланмаганлиги, ҳуқуқ субъектларининг экологик ҳуқуқий онги ва маданияти етарли даражада эмаслиги асосий сабаб бўлмоқда. Бу эса ерлардан фойдаланиш соҳасида турли қонунбузарликлар содир этилишига олиб келмоқда. Шу жиҳатдан мазкур турдаги жиноятлар учун жавобгарлик белгилашда қилмишнинг объектив белгиларини тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга. Муаллиф ушбу мавзуни тадқиқ қилиб, Ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш жиноятини содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлигига оид қоиданинг киритилиши мақсадга мувофиқлигини асослантирган.

Hali tarjima qilinmagan

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar

0 ta iqtibos0 ta foydalanilgan manba