Asosiy kontentga oʻtish
Maqola

Рақамли излар назариясига доир айрим масалалар

Бахтиёржон ХамидовКатта ўқитувчи, Криминалистика ва суд экспертизаси кафедраси, Тошкент давлат юридик университети
2023bg
ABI

Annotatsiya

Ушбу мақолада рақамли излар концепциясининг илмий ва назарий асослари муҳокама қилинади. Хусусан, тадқиқотда рақамли излар борасида назарияга таклиф этилган турли қарашлар танқидий кўриб чиқилган. Тадқиқотда рақамли излар бўйича АҚШ, Россия, Европа ва МДҲ давлатлари криминалист олимлари томонидан таклиф этилган концепциялар тадқиқ этилган. Тадқиқотчи рақамли излар концепцияси унинг техник хусусиятидан келиб чиқиб белгиланиши лозим, деган ғояни илгари суради. Шу боис, назарияга таклиф этилган электрон излари, ахборот излари, бинар излар, виртуал излар ҳамда рақамли излар каби концепцияларни қиёсий таҳлил этади. Муаллиф технологик ривожланишлар натижасида мазкур излар нафақат инсон омили билан, балки муайян техник ёки кибержараёнлар натижасида ҳам юзага келиши мумкин, деб ҳисоблайди. Тадқиқотда рақамли изларнинг актив ва пассив турларига алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга, рақамли изларнинг мазмуни, шакли ва техник хусусиятлари бўйича муаллифлик хулосалари шакллантирилган. Мақола рақамли излар билан ишлаш соҳасида олиб борилган илмий-амалий тадқиқотлар, назариётчи олимлар ва амалиётчиларнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда техник тадқиқотлар асосида тайёрланган.

Hali tarjima qilinmagan

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar