Гўдаклар ўлимига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик таҳлили Ўзбекистон мисолида
Litsenziya: cc-by
Annotatsiya
Мақолада Республикамизда гўдаклар ўлими ва унга таъсир этувчи омилларга эконометрик моделлардан фойдаланган ҳолда илмий таҳлилий ишланма олиб борилди. Маълумотлар кўп омилли вақтли қаторлар асосида шакллантирилганлиги сабабли эконометрик тенгламалар авторегрессив тақсимланган кечикиш ARDL (Autoregressive distributed lag) моделидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилди. Мамлакатимизда гўдаклар ўлими ва унга таъсирини ишлаб чиқишда Ўзбeкистон Рeспубликаси Прeзидeнти ҳузуридаги Статистика агeнтлиги (www.stat.uz) маълумотларининг 22 йиллик кўрсаткичларидан фойдаланилди. Шунингдек, ARDL модели бўйича вақтли қаторлар график матрицаси ишлаб чиқилди. Боғлиқ ва мустақил ўзгарувчилар боғланишларнинг корреляцион матрицаси, стационарлик ҳолатини текширишда Unit-root тест кўрсаткичлари, коинтеграция учун Bound тести текширилди ҳамда ARDL модели регрессион тенгламаси ишлаб чиқилди. Шунингдек, ишлаб чиқилган ARDL модели регрессион тенгламасини Гаус Марковнинг муҳим шартлари ҳамда Cusum диагностик тести билан текширилди.Тадқиқотда муаллифлар ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.
Hali tarjima qilinmagan