Жиноят-судлов юритувида суд назорати
Litsenziya: cc-by
Annotatsiya
Бугунги кунга келиб республикамиз жиноят-судлов қонунчилигида суд томонидан рухсат бериладиган процессуал мажбурлов ва тергов ҳаракатларининг сони 10 турга етди. Буларга қуйидагилар киради: қамоққа олиш, лавозимидан четлаштириш, тиббий муассасага жойлаштириш, амнистия актини қўллаш, уй қамоғи, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш, мурдани эксгумация қилиш. Шу билан бирга, суд назорати институти доимий равишда ривожланиб бормоқда ва ҳозирда унинг қамровини кенгайтириш назарда тутилмоқда. Жумладан, тинтув ўтказиш, телефонлар орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, мол-мулкни хатлаш ваколатини судларга бериш режалаштирилмоқда. Ушбу мақолада суд назорати тўғрисида олимларнинг фикрлари ва қарашлари таҳлил қилинади, шунингдек адолатли ҳукмнинг қарор топиши учун жиноят иши устидан суд органларининг ролини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Hali tarjima qilinmagan