Asosiy kontentga oʻtish
Maqola

Рақамли далилларнинг ҳуқуқий мақомини белгилашга доир айрим масалалар

Бахтиер ХамидовКатта ўқитувчи, кафедра Криминалистика ва суд экспертизаси, Тошкент давлат юридик университети
2023ru
ABI

Annotatsiya

Ушбу мақолада рақамли далил тушунчаси илмий-назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил этилган. Хусусан, унда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида рақамли далилларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш билан боғлиқ муаммолар, шунингдек бу борадаги миллий ва хорижий тажрибалар ўрганилган. Мақола рақамли далилларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш борасида амалга оширилган илмий-амалий тадқиқотлар, назариётчи олимлар ҳамда амалиётчи ходимлар фикр-мулоҳазалари асосида тайёрланган. Миллий қонунчилик, тергов ва суд амалиёти, илғор халқаро тажриба ва амалиётлар ўрганилган, уларнинг ютуқ ва камчиликлари муаллифлик хулосалари асосида асослаб берилган. Мақолада соҳада юзага келаётган муаммолар тизимли, ҳуқуқий, илмий-методик жиҳатдан таҳлил этилган, бу юзасидан қонун чиқарувчи ва уни қўлловчи субъектлар учун илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.

Hali tarjima qilinmagan

Identifikatorlar

Iqtiboslar va manbalar