Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-муъжам фи маъойири ашъор ал-ажам” асари тадқиқи
Litsenziya: cc-by
Annotatsiya
Мумтоз поэтиканинг таркибий қисми қофия илми, аруз илми хусусида бир қанча махсус рисолалар яратилган бўлиб, Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-муъжам фи маъайир ашъар ал-ажам” (“Форс шеъриятининг қоидалар жамланмаси”) рисоласи ана шундай манбалардан биридир. Мақола илми аруз ва илми қофиянинг назарий асосларига бағишланган рисола – Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-Муъжам” асарининг яратилиш тарихи, манбалари, таркибий қисми, ўзига хос услуби ҳақида маълумотлар келтирилади. Ўзигача ва ундан кейинги даврларда яратилган рисолалар қиёсан ўрганилди. “Ал-муъжам” асари таркибидаги Муқаддима, 2 асосий қисм, қисмлар таркибидаги боблар алоҳида тадқиқ этилиб, рисоладаги назарий фикрлар амалий жиҳати билан бирга байтлар асосида таҳлилга тортилди. Биз одатда мумтоз поэтика илмига оид барча учун умумий ва одат тусига кирган, бир неча маротаба тадқиқ этилган анъанавий билимларимизга таянаб мумтоз матнларни таҳлил қиламиз. Ваҳоланки, биз шу асосда матн таҳлилини тўлиқ амалга ошира олмаймиз. Чунки мумтоз поэтика илмига оид арабий, форсий, туркий манбалар тўлиқ ўрганилган эмас. Шамс Қайс Розийнинг “Ал-муъжам” асари тадқиқига оид ушбу кичик мақола орқали бу манбалар билан танишиш имкониятига эга бўлиш мумкин.
Hali tarjima qilinmagan