Boshlang'ich sinf o'quvchilarini ifodali o'qishga o'rgatish metodikasini takomillashtirish
Annotatsiya
Мазкур мақолада бошланғич синф ўқувчиларини ифодали ўқишга ўргатиш методикасини такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари ёритилган. Ифодали ўқиш кўникмаларини шакллантиришнинг мазмуни, аҳамияти ҳамда уни ривожлантиришга таъсир этувчи педагогик шарт-шароитлар таҳлил қилинган. Шунингдек, ўқиш жараёнида интонация, овоз, темп, ритм, пауза ва мантиқий урғудан самарали фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг онгли, равон ва таъсирчан ўқиш малакаларини ривожлантириш масалалари асослаб берилган. Тадқиқот натижалари бошланғич таълим амалиётида ифодали ўқишни ўқитиш методикасини такомиллаштириш ўқувчиларнинг нутқий компетентлиги, бадиий асарларни англаш ва мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилишини кўрсатади.
Hali tarjima qilinmagan