МИНТАҚАДА САНОАТ САЛОҲИЯТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ОМИЛЛАРИ ВА МАНБАЛАРИ
Annotatsiya
МИНТАҚАДА САНОАТ САЛОҲИЯТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ОМИЛЛАРИ ВА МАНБАЛАРИ Сатторов Абдусамад Умирқулович Термиз иқтисодиёт ва сервис университети ректори, Доцент Ўзбекистонда қабул қилинган “Ўзбекистон-2030” стратегиясида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш вазифалари белгилаб берилган59. Сурхондарё вилоятида саноат паст даражада ривожланган бўлиб, бир томондан, ҳудудлар бўйича тармоқларнинг ривожланиши ва жойлашуви мувозанатлашмаган бўлса, бошқа томондан бир ёқлама, диверсификациялашмаган саноат ишлаб чиқариши (пахта тозалаш ва кон саноатига ихтисослашуви) шаклланган. Ҳудудларнинг бир-биридан ва марказдан узоқда жойлашганлиги, инфратузилма таъминотининг пастлиги, ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш жараёнининг сустлиги ва асосий фондларнинг эскириши каби бир қатор салбий омиллар вилоятда мавжуд бўлган бой табиий ресурс ва ишлаб чикариш салоҳиятидан самарали фойдаланишга тўсқинлик қилмоқда. Натижада ишлаб чикариш қувватларининг тўлиқ ишга туширилмаслиги, аҳолининг асосий истеъмол товарларга бўлган эҳтиёжи билан ишлаб чиқаришнинг мувофиқ эмаслиги, ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотларнинг етарли даражада рақобатбардош эмаслиги ва экспортга йўналтирилмаганлигини кузатиш мумкин. Шунга карамасдан, вилоят саноатни ривожлантиришда бой табиий иқтисодий салоҳиятга ва нисбий устунликка эга бўлиб, бу орқали истиқболда ҳудудларни тез суръатлар билан индустриал ривожланишига эришиш мумкин. Сурхондарё вилояти саноатини ривожлантиришда қуйидаги иқтисодиётда мавжуд қиёсий устунликларни келтириб ўтиш мумкин: -вилоятда замонавий технологиялар асосида чуқур қайта ишлаш мумкин бўлган, сифати билан ажралиб турадиган мева ва сабзавотлар, гўшт-сут маҳсулотлари етиштиришда йирик табиий-иқтисодий ресурслар мавжудлиги; -енгил саноатни ривожлантиришда ҳудудий қиёсий устунлик ва хомашё базаси (Денов, Шеробод, Қизириқ, Қумқўрғон, Ангор туманларида юқори сифатли пахта толасининг ишлаб чикарилиши; Қумқўрғон, Жарқўрғон, Шеробод, Ангор, Шўрчи, Қизириқ туманларининг ипакчилик бўйича бой тажрибаси; Денов, Узун, Қумқўрғон ва Шўрчи туманларида чарм ва тери хомашёси; Бойсун, Шеробод, Жарқўрғон, Қумқўрғон ва Сариосиё туманларида жундан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришда зарур кимматли хомашё мавжудлиги) ва арзон ишчи кучининг мавжудлиги; - Музработ, Шеробод, Шўрчи, Бойсун, Олтинсой туманларида ёғочни қайта ишлаш бўйича тажриба ва анъаналарнинг шаклланганлиги.
Hali tarjima qilinmagan