Юз тасвирига асосланган биометрик тизимларда информатив белгилар мажмуасини танлаш алгоритми
Litsenziya: cc-by
Annotatsiya
Бугунги кунда хавфсизлик тизимларида биометрикадан фойдаланиш оммалашиб бормоқда. Биометрикага асосланган тизимлар ҳар бир инсонни анатомик ўзига хослигига асосланади. Анатомик белгиларга юз, кўз қорачиғи, бармоқ излари, кафт каби биометрик белгилар киради. Юзни аниқлаш тизим самарадорлиги юздаги белгиларни ажратиб олиш самарадорлигига бевосита боғлиқ. Юз тасвири асосида шахсни таниб олиш одатда локал ва глобал белгилар асосида амалга оширилади. Локал белгиларни шакллантиришда юз тасвири алоҳида қисмларга ажратилади ва шакллантирилган локал белгилар асосида таниб олиш амалга оширади. Глобал белгиларни ажратиш эса бутун юз тасвирида белгиларни шакллантиришдан иборат бўлиб, улардан информативларини ажратиш орқали таниб олиш харажатларини камайтириш мумкин. Мазкур мақола юз тасвири информатив белгилар фазосини шакллантириш алгоритмларини таҳлилига бағишланган бўлиб, унда информатив белгиларни аниқлаш процедураси баён этилган бўлиб, юз тасвири информатив белгиларини ажратиш усул ва алгоритми таклиф этилган.
Hali tarjima qilinmagan